09:33 18 Август 2019
Эфир
  • RUB136.38
  • EUR9928.30
  • USD8882.00

Икром Алибоевнинг голи ОЧЛ тарихида энг чиройли гол бўлиши мумкин

© Sputnik / Алексей Даничев
Спорт
Ҳавола олиш
495 0 0

“Локомотив” ўйинчиси Икром Алибоевнинг голи Осиё чемпионлар лигасининг энг чиройли голи танловида финалга чиқди.

ТОШКЕНТ, 3 апр – Sputnik. Ўзбекистонлик футболчи Икром Алибоев 2018 йилда "Аль-Иттихад" дарвозасига урган голи ОЧЛ тарихида энг чиройли голлар танлови финалига чиқди, деб хабар қилди ЎФА.

Тошкентда 2018 йилнинг 12 февралида бўлиб ўтган ўйинда Локомотив БААнинг "Аль-Вахда" жамоаси устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Икром Алибоевнинг стадиор марказидан туриб берган кучли зарбаси, давозабон боши устидан учиб ўтиб, тўғри рақиб дарвозасига равона бўлган эди.

AFC сўнгги 16 йилда ўтказилган мусобақалар орасида 16 та энг чиройли голни танлаб олиб мухлислардан уларга овоз беришни сўраган. Ярим финалга овоз бериш бугун соат 10:00 да якунига етган. Унга кўра Андраник Теймурян (93% овоз) ва Икром Алибоевнинг (97%) голлари финалга чиқишган.

Асосий мавзулар