04:42 16 Июн 2019
Эфир
  • RUB131.33
  • EUR9652.52
  • USD8518.68
Узбекистанец Баходир Жалолов отпраздновал победу в титульном бою

Баҳодир Жалолов титул камари учун кечган жангда ғалаба қозонди

© НОК Узбекистана
Спорт
Ҳавола олиш
233 0 0

Таъкидлаш жоизки, жанг санасига бир кун қолганда рақиб ўзгарган эди. Бироқ бу ҳолат Баҳодир Жалоловга рақибини ер тишлатишга халал бермаган.

ТОШКЕНТ, 11 апр – Sputnik. Ўзбекистонлик Баҳодир Жалолов бугун профессионал боксдаги олтинчи жангини ўтказди ва ғалабани тантана қилди. Бу ҳақда МОҚ хабар қилди.

Жанг АҚШнинг Нью-Йорк штатида NABF Junior Heavyweight Title титул камари учун кечди.

Таъкидланишича, америкалик Брендан Барретга қарши рингга кўтарилган Баҳодир жанг тўлиқ якунига етмасдан, аниқроғи, биринчи раунднинг ўзида рақибини нокаутга учратган.

Таъкидлаш жоизки, жанг санасига бир кун қолганда рақиб ўзгарган эди. Бироқ бу ҳолат Баҳодир Жалоловга рақибини ер тишлатишга халал бермаган.

Шу тариқа, Баҳодир Жалолов ўзининг олтинчи жангини ҳам муддатидан аввал якунлаб, NABF Junior Heavyweight Title титул камарини қўлга киритиш билан бирга супер оғир вазн тоифасининг рейтингида янада юқори поғонага кўтариладиган бўлди.

Асосий мавзулар