Яна бир ўзбекистонлик оғир атлетикачи мусобақалардан четлаштирилди

© AFP 2023 / CHAIDEER MAHYUDDINРустам Джангабаев
Рустам Джангабаев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Допинг сабабли ўзбекистонлик спортчи Рустам Жангабаев мусобақалардан вақтинча четлатилди.

ТОШКЕНТ, 12 апр – Sputnik. Допинг сабабли ўзбекистонлик спортчи Рустам Жангабаев мусобақалардан вақтинча четлатилди. Бу ҳақда Ҳалқаро оғир атлетика федерацияси (IWF) хабар қилди.

Узбекистанец Баходир Жалолов отпраздновал победу в титульном бою - Sputnik Ўзбекистон
Баҳодир Жалолов титул камари учун кечган жангда ғалаба қозонди

Жаҳон чемпионати ва қатор халқаро мусобақаларнинг ғолиби допинг қабул қилгани расман тасдиқланса унинг титуллари ҳам қайтариб олиниши мумкин.

2018 йил куз мавсумида Ашхободда оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатида +109 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Рустам Жангабаев силтаб кўтариш ва иккикураш натижаларига кўра бронза медалларига сазовор бўлганди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонлик Руслан Нуриддинов допинг сабабли оғир атлетикадан четлаштирилганди. Оғир атлетикачи Нуриддиновдан олинган таҳлиллар Халқаро Олимпия Қўмитаси томонидан қайта ўтказилган допинг текширувида ижобий натижа берган.

Янгиликлар лентаси
0