Элдор Шомуродовнинг голи “Ростов”га ғалаба олиб келди

© ФК "Ростов"Элдор Шомуродов
Элдор Шомуродов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Чиройли гол жамоа мухлисларининг улкан хурсандчилигига олиб келди.

ТОШКЕНТ, 15 апр – Sputnik. Кеча Ростов-на-Дону шаҳрида бўлиб ўтган “Ростов” ва Москваенинг “Спартак” жамоалари ўйинида ҳал қилувчи голни ўзбекистонлик Элдор Шомуродов урди.

Футболист на поле - Sputnik Ўзбекистон
"Бунёдкор" ҳужумчиси Элдор Шомуродов "Ростов"га ўтди

“Ростов” жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов заҳирадан майдонга иккинчи таймда чиқди. Ўшанда ҳисоб 1:1, жамоалар тенг ўйин кўрсатаётган эди. Шомуродов 80 дақиқада бурчакда аниқ узатилган тўпни боши билан рақиб дарвозасига йўллади.

Чиройли гол ва уй стадионида эришилган ғалаба жамоа мухлисларининг улкан хурсандчилигига олиб келди. Ушбу ўйиннинг энг ёрқин лаҳзаларини қуйида томоша қилишингиз мумкин.

Ростов - Спартак - 2:1. Обзор матча, Российская Премьер-Лига, 23 тур 14.04.2019 от Российская Премьер-Лига на Rutube

Элдор Шомуродов 1995 йилнинг 29 июнида Термизда туғилган.Элдорнинг отаси ва акасипрофессионал футболчи. 6 ёшидан бошлаб футбол билан шуғуллана бошлаган.

Ўзбекистонда дастлаб “Машъал” кейин “Бунёдкор” жамоаларида тўп сурган. 2017 йилда Россиянинг “Ростов” жамоасига 2,5 йиллик шартнома билан ўтган.

Янгиликлар лентаси
0