19:47 17 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB146.51
  • EUR10421.13
  • USD9411.30
Российский хоккеист Александр Овечкин

Нокаут: АҚШда россиялик хоккейчилар ўртасида муштлашув содир бўлди - видео

© Sputnik / Максим Богодвид
Спорт
Ҳавола олиш
251 0 0

Стенли Кубоги ўйини давомида россиялик спортчилар Овечкин ва Свечников ўртасида муштлашув содир бўлди.

ТОШКЕНТ, 16 апр – Sputnik. Стенли Кубогининг 1/8 финали ўйинида “Каролина” жамоаси ҳужумчиси Андрей Свечников ва “Вашингтон” жамоаси сардори Александр Овечкин ўртасида муштлашув содир бўлди.

РИА Новости ёзишича, Овечкин ўз рақибини нокаут қилди. Бунинг ортидан иккила россиялик спортчи ўйиндан 5 дақиқага четлаштирилди. Свечников кейин ўйинга қайтмади.

"Каролина" жамоаси "Вашингтон Кэпиталз" жамоасини 5:0 ҳисобда мағлубиятга утратди. Уоррен Фегеле, Даги Хэмилтон, Брок Макгинн шайба киритдилар.

 Икки йил аввал Александр Овечкин “Вашингтон”- “Коламбус” матчида оммавий муштлашувни бошлаганди. Овечкин Зак Варенскини калтаклаб, унга жароҳат етказганди. Шундан сўнг хоккей майдонида оммавий муштлашув бошланиб кетади. Муштлашувда Овечкин Жош Андерсонга кучли зарба бериб, бурнини синдиради.

Асосий мавзулар