11:43 21 Май 2019
Эфир
  • RUB131.06
  • EUR9439.00
  • USD8460.92

Шукуржон Раҳимов ва Бобо-Усмон Батуров чорак финалга чиқди

© Олимпия қўмитаси
Спорт
Ҳавола олиш
201 0 0

Бангкокда бўлиб ўтаётган Бокс бўйича Осиё чемпионатида икки нафар ўзбекистонлик боксчилар чорак финалга чиқди.

ТОШКЕНТ, 21 апр – Sputnik. Таиландда бўлиб ўтаётган бокс бўйича Осиё чемпионатида 2 нафар ўзбекистонлик боксчилар - Шукуржон Раҳимов ва Бобо-Усмон Батуровлар чорак финалга чиқди, деб хабар қилмоқда Олимпия қўмитаси.

Таиландда давом этаётган бокс бўйича Осиё чемпионатида чорак финалга йўлланма олган яна бир вакилимиз маълум бўлди. Бироз аввал 60 килограмм вазн тоифасида рингга чиққан Шукуржон Раҳимов чорак финал иштирокчисига айланди. Раҳимов иккинчи даврада яманлик Аҳмад Ҳуссайнга қарши баҳс олиб борди. Унинг рақиб устидан тўлиқ устунлигида ўтган жанг якунда ҳакамларнинг балларида ҳам эътироф этилди.

Бироз аввал 69 килограм вазн тоифасида иштирок этаётган ўзбекистонлик Бобо-Усмон Батуров ҳам иккинчи жангини ғалаба билан якунлаган эди. У эронлик боксчи Сажжар Каземзадапоштири билан тўқнаш келиб, рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмади.

Эслатиб ўтамиз, Олимпиада чемпиони Ҳасанбой Дўсматов ҳам Банкокдаги чемпионатда ўзининг биринчи  жангини ғалаба билан бошлади. Дўстматов 52 килограмм вазн тоифасида бутанлик Тенсин Другйелидан анча устун эканлигини намойиш қилди.  

Асосий мавзулар