Тожикистон президентининг ўғли Умид Аҳмаджонов ўрнини эгаллади

© Федерация футбола ТаджикистанаРустам Эмомали избран новым президентом Центрально-Азиатской футбольной ассоциации (CAFA)
Рустам Эмомали избран новым президентом Центрально-Азиатской футбольной ассоциации (CAFA) - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Душанбе шаҳрида Марказий Осиё футбол ассоциациясининг навбатдаги кенгаши бўлиб ўтди.

ТОШКЕНТ, 24 апр — Sputnik. Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида Марказий Осиё футбол ассоциациясининг навбатдаги кенгаши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Тожикистон Футбол федерацияси матбуот хизмати хабар қилди.

Душанбе шаҳридаги Hyatt Regency Dushanbe меҳмонхонасида ўтказилган йиғилишда Марказий Осиё футбол федерацияси ассоциациясининг (Central Asian Football Association) янги раҳбари сифатида Тожикистон Футбол федерацияси президенти Рустам Эмомали сайланди.

Умид Ахмаджанов - новый президент ФФУ - Sputnik Ўзбекистон
Умид Аҳмаджонов: Бизга боқиманда клубларнинг қуруқ савлати керак эмас

У эндиликда ташкилот раҳбари лавозимида ишлаб келган Ўзбекистон Футбол ассоциацияси вице-президенти Умид Аҳмаджоновнинг ўрнида фаолият юритади.

Шунингдек, CAFA штаб-квартираси Тошкентдан шаҳридан Душанбега кўчирилади. 

Қайд этилишича, кенгашда Қирғизистон Футбол федерацияси вице-президенти Дастанбек Конокбаев ташкилот биринчи вице-президенти этиб, Туркманистон Футбол федерацияси бош котиби Арслан Айназаров эса CAFA нинг вице-президенти этиб сайланган.

Маълумот учун, 2014 йил 10 июнда ташкил этилган ташкилот Афғонистон, Эрон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон футбол ассоциациясини бирлаштириб туради. Ушбу ташкилотга Мираброр Усмонов ва Умид Аҳмаджонов каби ўзбекистонлик футбол расмийлари ҳам раҳбарлик қилган.

Янгиликлар лентаси
0