10:09 26 Август 2019
Эфир
  • RUB138.47
  • EUR10092.14
  • USD9061.00

Бўстонлиқда велоспорт бўйича Осиё чемпионати қандай ўтмоқда

© Sputnik / Антон Денисов
Спорт
Ҳавола олиш
152 0 0

Осиё велошоссе чемпионатида иштирок этиш учун Ўзбекистонга 40дан ортиқ мамлакатлардан 600га яқин спортчилар келишган.

ТОШКЕНТ, 25 апр – Sputnik. Шу кунларда Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида велошоссе бўйича 39 - Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Кеча, мусобақанинг очилиш маросимида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Норбоева нутқ сўзлади.

Бўстонлиқ шу кунларда Осиё велоспорти марказига айланган. У ерда 40дан ортиқ мамлакатлардан 600 дан ортиқ спортчилар жамланишган. Бугун ушбу мусобақаларни кузатиш учун Бўстонлиққа Халқаро Велосипедчилар Иттифоқи (UCI) президенти Давид Лапарте ҳам ташриф буюрди.

Кеча, чемпионатнинг биринчи мусобақаси аёллар ва эркаклар жамоалари орасида бўлиб ўтди. 30 масофани тез босиб ўтиш бўйича биринчи ўрин Корея жамоасига, Иккинчи ўрин – Қозоғистон ва учинчи ўрин – Гонконг терма жамоаларига насиб этди. Ўзбекистон қизлари жамоаси 5 ўринни эгаллашди.

Шунингдек, кеча, параспортчилар орасида ҳам мусобақалар бўлиб ўтди. Улар тандем, таянч аппаратлари ёрдамида  ва бошқа катергорияларда мусобақаларда иштирок этишди.

Бугун 25 апрель куни 65 ёшдан катта фахрийлар ўртасида мусобақа бўлиб ўтди. Улар Осиё 20 км масофани босиб ўтиб қуйидаги натижаларни қайд этишди: 1-ўрин Ахметбеков Ринат (Қозоғистон), 2-ўрин Гутсалюк Сергей (Қозоғистон), 3-ўрин Коваленко Николай (Ўзбекистон).

Халқаро велосипедчилар Иттифоқи (UCI) - 1900 йилда Буюк Британия, Франция, Бельгия ва Италия давлатлари иштирокида ташкил этилган. Бош қароргоҳи Эгел шаҳри (Женева)да. Халқаро велосипедчилар Иттифоқи велосипед спортининг дунё бўйича бошқарув органи ҳисобланади.

Халқаро велосипедчилар Иттифоқи томонидан ногиронлар ўртасида ҳам велосипед спортини тарғиб этиш ва профессионаллик даражасига олиб чиқиш мақсади илгари сурилиб паралимпия ўйинлари таркибига киритилган.

Асосий мавзулар