16:33 24 Май 2019
Эфир
  • RUB131.06
  • EUR9439.00
  • USD8460.92

Ольга Забелинская Осиё чемпионлиги ва Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди

© Национальный олимпийский комитет Узбекистана
Спорт
Ҳавола олиш
146 0 0

Ўзбекистонлик велоспортчи Ольга Забелинская Осиё чемпионлиги ва Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди.

ТОШКЕНТ, 27 апр — Sputnik. Ольга Забелинская Осиё чемпионлиги ва Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарда айтилишича, бугун Тошкентда давом этаётган велошоссе бўйича Осиё чемпионати доирасида навбатдаги беллашув бўлиб ўтди.

Унда аёллар 112.8 километр масофага кечган пойгада ўзаро баҳс олиб боришди.

Мазкур йўналиш ғолибга қитъа чемпоинлиги билан бирга Токио Олимпиадасининг ҳам йўлланмасини берилиши кўзда тутилган.

Пойга ўзбекистонлик Ольга Забелинскаянинг ғалабаси билан якунланди ва шу билан бирга Ўзбекистон терма жамоа аъзоси Олимпиада йўлланмасига эга чиқди.

Забелинская масофани 3 соат, 9 дақиқаю 5 сонияда босиб ўтди.

Асосий мавзулар