15:09 16 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB142.96
  • EUR10360.56
  • USD9395.63
Шахрама Гиясова ва Муроджона Ахмадалиева торжественно встретили в аэропорту

Шаҳрам Ғиёсов ва Муроджон Аҳмадалиев Тошкентда тантанали кутиб олинди – фото

НОК Узбекистана
Спорт
Ҳавола олиш
354 0 0

Профессионал боксчилар Шаҳрам Ғиёсов ҳамда Муроджон Аҳмадалиев бугун Тошкентга қайтиб келишди.

ТОШКЕНТ, 29 апр – Sputnik. Ўзбекистонлик профессионал боксчилар Шаҳрам Ғиёсов ҳамда Муроджон Аҳмадалиев бугун Тошкентга қайтиб келишди. Бу ҳақда МОҚ хабар қилди.

Эслатиб ўтамиз, ҳар икки боксчи 26 апрель куни АҚШнинг Калифорния штатида кечган жангда ғалаба қозонишган эди. Эътиборлиси, унда Шаҳрам фаолиятидаги дастлабки титул камари учун рингга кўтарилган ва америкалик Эммануэль Тэйлорни 10 раундлик жангда мағлуб этиб, WBA Intercontinental чемпионлик камарини қўлга киритган эди.

“Мана дастлабки чемпионлик камаримни ҳам юртимизга олиб келдим. Ҳали бу бошланиши деб ўйлайман. Рақибим ўзига яраша кучли боксчи эди. Энди оилам билан бироз дам олгач, янада катта камарлар учун жангларга тайёрланаман”, – деди Шаҳрам Ғиёсов.

“Яна бир муҳим ғалабани қўлга киритганимдан хурсандман. Бу билан тўхтаб қолмайман, албатта. Ҳали олдинда бундан ҳам катта жанглар бизни кутиб турибди. Насиб қилса, ўз вазнимнинг чемпионлик камарини ҳам юртимизга олиб келаман”, – деди Муроджон Аҳмадалиев.

  • Шахрама Гиясова ва Муроджона Ахмадалиева торжественно встретили в аэропорту
    Шахрама Гиясова ва Муроджона Ахмадалиева торжественно встретили в аэропорту
    НОК Узбекистана
  • Шахрама Гиясова ва Муроджона Ахмадалиева торжественно встретили в аэропорту
    Шахрама Гиясова ва Муроджона Ахмадалиева торжественно встретили в аэропорту
    НОК Узбекистана
  • Шахрама Гиясова ва Муроджона Ахмадалиева торжественно встретили в аэропорту
    Шахрама Гиясова ва Муроджона Ахмадалиева торжественно встретили в аэропорту
    НОК Узбекистана
  • Шахрама Гиясова ва Муроджона Ахмадалиева торжественно встретили в аэропорту
    Шахрама Гиясова ва Муроджона Ахмадалиева торжественно встретили в аэропорту
    НОК Узбекистана
1 / 4
НОК Узбекистана
Шахрама Гиясова ва Муроджона Ахмадалиева торжественно встретили в аэропорту

Боксчиларни кутиб олиш маросимида МОҚ бош котиби Жасур Матчанов, Ўзбекистон бокс федерацияси мутасаддилари, кенг спорт жамоатчилиги, боксчиларнинг яқинлари, ОАВ вакиллари ҳамда юзлаб мухлислар иштирок этишди.

Асосий мавзулар