13:21 19 Май 2019
Эфир
  • RUB129.74
  • EUR9501.05
  • USD8458.16

Ўзбекистонлик курсант жанговар самбо бўйича олтин медални қўлга киритди - видео

© Фото: пресс-служба Минобороны Узбекистана
Спорт
Ҳавола олиш
246 0 0

Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, турнирда Европа ҳамда Осиёнинг 15 давлати, шунингдек, Россиянинг 20 дан ортиқ вилоятидан келган 200 нафардан зиёд самбочилар ўзаро куч синашган.

ТОШКЕНТ, 30 апр - Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академиясининг 4-босқич курсанти Бекзод Нурматов Россиянинг Владивосток шаҳрида ўтказилган жанговар самбонинг “А” сериясига кирувчи чемпионатда навбатдаги ғалабага эришди.

Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, Европа ҳамда Осиёнинг 15 давлати, шунингдек, Россиянинг 20 дан ортиқ вилоятидан келган 200 нафардан зиёд самбочилар Яқин Шарқ федерал университети спорт залида “Юрий Потапов мемориали” номидаги 22-халқаро турнирда ўзаро куч синашган.

82 килограммгача бўлган вазн тоифасида иштирок этган ўзбекистонлик Бекзод Нурматов финалда россиялик кучли рақиб, Иван Грачовга қарши татамига чиқиб, 9:0 ҳисобида мутлақ ғалабага эришган.

Қайд этиш жоиз, Бекзод Нурматов 2016 йили Академияда 1-курслигидаёқ Германияда ўтказилган қўл жанги бўйича халқаро чемпионатда кумуш медални қўлга киритган эди.

Уч карра Осиё ва халқаро турнирлар ғолиби, жаҳон чемпиони ҳамда жаҳон кубоги соҳиби Бекзод Нурматов жорий йилнинг апрель ойи бошида Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида ўтказилган аралаш курашнинг Гран-при туркумига кирувчи “Батир баши” IV этнотурнирида ҳам ғалабага эришиб, чемпионлик камарини қўлга киритган эди.

Асосий мавзулар