14:06 19 Май 2019
Эфир
  • RUB129.74
  • EUR9501.05
  • USD8458.16
Боксерские перчатки

Ўзбек боксчилари Санкт-Петербург шаҳрига йўл олишди

Спорт
Ҳавола олиш
159 0 0

Ўзбекистон боксчилари 6-12 май кунлари бўлиб ўтадиган анъанавий “Санкт-Петербург Губернатори кубоги” мусобақасида иштирок этишади.

ТОШКЕНТ, 5 май  — Sputnik. Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрига йўл олишди.

Ўзбекистон спортчилари 6-12 май кунлари бўлиб ўтадиган анъанавий “Санкт-Петербург Губернатори кубоги” мусобақасида иштирок этишади.

Турнирда 4 қитъанинг 20 дан зиёд мамлакатидан келадиган номдор боксчилар жам бўлишади.

Ушбу мусобақада қатнашадиган ўзбекистонлик спортчилар бугун эрта тонгда Санкт-Петербург сафарига йўл олишди.

Жамоа таркиби:

-52 кг: Худойназар Файзов
-60 кг: Отабек Холматов
-64 кг: Зоир Жуманазаров
-69 кг: Иқболжон Холдаров
-75 кг: Фанат Каҳрамонов
-81 кг: Козимбек Мардонов
-91 кг: Мадияр Саидрахимов
+91 кг: Обиджон Тохиров

Мураббийлар: Раҳматжон Рўзиохунов, Абдувоҳид Жалолов

Асосий мавзулар