16:11 16 Июл 2019
Эфир
  • RUB136.34
  • EUR9673.87
  • USD8584.50
Вратарь сборной Узбекистана по футболу Игнатий Нестеров

ОФК Игнатий Нестеровни 8 ойга дисквалификация қилди

© Ассоциация футбола Узбекистана
Спорт
Ҳавола олиш
177 0 0

БААда бўлиб ўтган Осиё Кубоги вақтида Нестеровнинг қонида таъқиқланган модда топилган эди.

ТОШКЕНТ, 12 май – Sputnik. Осиё футбол конфедерациясининг тартиб интизом қўмитаси Ўзбекистон терма жамоасининг дарвозабони Игнатий Нестеровни 8 ойга дисквалификация қилди.Бу ҳақида Футболиум телеграм канали хабар қилди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу йилнинг январь ойида БААда бўлиб ўтган Осиё Кубоги вақтида Нестеровнинг қонида таъқиқланган модда топилган эди. Кейинроқ унинг ўзи Осиё чемпионати вақтида, жамоа шифокорининг рухсатисиз вазн камайтирадиган дори воситаларидан фойдаланганини хабар қилган эди.

Ушбу ҳолат юзасидан Осиё футбол конфедерациясининг тартиб-интизом қўмитаси ўзининг якуний қарорини қабул қилди. Ўзбекистон терма жамоасининг дарвозабони 8 ойга дисквалификация қилинди. Дисквалификация муддати 13 октябрда тугайди, лекин Нестеров 13 августдан бошлаб машғулотларда иштирок этиши ва бошқа жамоалар билан шартномалар имзолаш ҳуқуқига эга бўлади.

Ушбу йилнинг сентябрь ойида Ўзбекистон терма жамоаси 2022 йилда Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатининг сараловчи ўйинларида иштирок этишни бошлайди.

Асосий мавзулар