15:55 12 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB148.82
  • EUR10455.03
  • USD9490.77

Гўзаллик ва мушаклар: ўзбекистонликлар бодибилдинг бўйича Осиё чемпионатида қатнашади

© . Федерация бодибилдинга фитнеса и мас-реслинга Республики Узбекистан
Спорт
Ҳавола олиш
175910

Нур-Султонда бодибилдинг бўйича биринчи Осиё чемпионати ўтказилади.

ТОШКЕНТ, 23 май – Sputnik. Нур-Султонда 24-26 май кунлари бодибилдинг бўйича биринчи Осиё чемпионати ўтказилади.

© Sputnik / Камилла Алиева / Талех Махмудов/ Лейла Оруджева

Sputnik Қозоғистон ёзишича, халқаро мусобақани ўтказишни ташкил этиш бўйича матбуот анжумани ўтказилди.

Ушбу мусобақада олтита - Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Туркманистон, Тожикистон ва Афғонистондан спортчилар қатнашади. Ҳозирги вақтда 150 дан ортиқ спортчи дастлабки буюртмаларини берди.

Мусобақа совринлари олтита тоифа бўлиниб, уларда ўсмирлар, катта ёшдагилар, эркак ва аёллар қатнашиши кўзда тутилган.

Чемпионат Халқаро бодибилдинг федерацияси (IFBB) қоидалари талаблари асосида ўтказилади. Финал босқичига ҳар бир тоифадан энг яхши 6 спортчи чиқади.

Асосий мавзулар