18:23 18 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB146.51
  • EUR10421.13
  • USD9411.30

Ravon спорт жамоаси Россия ҳалқа пойгасида илк ғалабани қўлга киритди

© Team80 Motorsport
Спорт
Ҳавола олиш
58110

Янги ташкил қилинган RAVON Racing Team жамоаси Россия Ҳалқа пойгасида илк ғалабани қўлга киритиб барчани ҳайрон қолдирди.

ТОШКЕНТ, 23 май – Sputnik. “RAVON Racing Team”  19-20 май кунлари Богордск шаҳри яқинида жойлашган “Нижний Новгород ҳалқаси” пойга йўлида бўлиб ўтган Россия Ҳалқа чемпионатининг навбатдаги босқичида ғалаба қозонди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

Zumrad Press
RAVON racing team

Пойгада махсус тайёрланган иккита Ravon Nexia R3 автомобиллари иштирок этди. Янги автомобил ва олдин катта муваффақиятларга эришмаган пойгачининг ушбу ғалабаси ҳақиқий сенсация бўлди, десак муболаға бўлмайди. Ахир унинг рақиблари ўта кучли жамоалар эди-да: “Академия ралли”, “С-логистик”, “Suvar motorsport”.

Zumrad Press
RAVON racing team

Ушбу ғалабанинг эътиборли томони шундаки, пойгага энди кириб келган янги жамоа ва машҳур бўлмаган пойгачи - Ефим Гантмахер “Туринг лайт” классининг етакчиси, тажрибали пойгачи, 5 маротаба Россия чемпиони - Владимир Черевандан ғалабани юлиб олди. Буни жамоанинг қисқа вақт ичиди эришилган катта ютуғи деб эътироф этиш мумкин.

Zumrad Press
RAVON racing team

“RAVON Racing Team”  автомобилларини Самара шаҳрида жойлашган “TEAM80 Motorsport Engineering”  инженерлари томонидан тайёрланди. Эришилган натижалар автомобиллар жуда яхши тайёрланганини намойиш қилди.

Пойга қандай ўтганини қуйида томоша қилишингиз мумкин. 

Асосий мавзулар