Миржалол Қосимов истеъфога чиқмоқчи

© Профессиональной футбольной лиги УзбекистанаПосле крупного поражения от "Пахтакора" тренер подал в отставку
После крупного поражения от Пахтакора тренер подал в отставку - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Миржалол Қосимов "Пахакор"дан мағлубиятга учраганидан сўнг, истеъфога чиқишини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 27 май – Sputnik. Миржалол Қосимов жамоа фаолиятидан қониқмаётгани туфайли раҳбариятдан истеъфога чиқишга рухсат сўрамоқчилигини маълум қилди.

Ушбу фикрни Олмалиқ жамоаси мураббийи 4:1 ҳисобида якунланган “Пахтакор” – АГМК учрашувидан сўнг маълум қилди.

“Нечанчи ўйиндирки, биринчи бўлимни у қадар муваффақиятли ўтказа олмаяпмиз. Уйдаги бир қатор ўйинларда, сафарда ҳам биринчи бўлимда умуман ўйинимиз қовушмади. Қолаверса, кўплаб ўйинларнинг дастлабки 15 дақиқасида ўз дарвозамиздан гол ўтказиб юборяпмиз. Буни статистика ҳам кўрсатиб турибди. Бугун “Пахтакор” жамоаси ҳақли тарзда ғалаба қозонди. Нимагадир ўйинимиз барқарор кўриниш олмаяпти. Раҳбариятдан истеъфо сўрайман”, - деди мутахассис. 

Эслатиб ўтамиз, “Пахтакор”нинг собиқ машҳур ҳужумчиси Миржалол Қосимов 2006 йилда мураббийлик фаолиятини бошлаган эди. У дастлаб Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси мураббийининг ёрдамчиси сифатида, кейин “Бунёдкор” жамоаси мураббийи сифатида муфваффақиятли фаолият юритган эди. 2018 йилнинг декабрь ойида Қосимов АГМК жамоасининг бош мураббийи лавозимига тайинланган эди.  

Янгиликлар лентаси
0