10:07 17 Октябр 2019
Эфир
  • RUB147.25
  • EUR10438.58
  • USD9455.24
Узбекский тяжелоатлет Руслан Нурудинов

Нуриддинов Лондон Олимпиадасида антидопинг қоидаларини бузганликда айбдор деб топилди

GOH Chai Hin / AFP
Спорт
Ҳавола олиш
287 0 0

Илгарироқ Руслан Нуриддинов қайта ўтказилган допинг текширувида ижобий натижа сабабли оғир атлетикадан четлаштирилган эди.

ТОШКЕНТ, 28 май - Sputnik. Спорт арбитраж судининг (CAS ADD) Допингга қарши кураш бўлими Ўзбекистон вакили Руслан Нуриддиновни 2012 йилги Лондон Олимпиадасида оғир атлетика бўйича мусобақаларда антидопинг қоидаларини бузганликда айбдор деб топди. Бу ҳақда суд сайтида хабар қилинди.

Халқаро оғир атлетика федерацияси (IWF) декабрь ойида Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) томонидан спортчиларнинг допинг намуналари қайта текширилганидан сўнг Руслан Нуриддинов четлаштирилгани тўғрисида маълум қилган эди.

Хабарда таъкидланишича, Нуриддиновнинг таҳлил намунасида дегидрохлорметилтестостерон моддаси  аниқланган.

Апрель ойида ХОҚ ишни CAS’нинг допингга қарши курашиш бўлимига кўриб чиқиш учун топширди. Ишни кўриб чиққан мутахассис спортчи антидопинг қоидаларини бузган, деган хулоса келди ва унинг Лондондаги ўйинларда қайд этган натижасини бекор қилди.

Таъкидланишича, иш кейинги суриштирув ишларини амалга ошириш учун IWF’га топширилади.

Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик Руслан Нуриддинов Лондон Олимпиадасида 105 килограммгача бўлган вазн тоифасида тўртинчи ўринни эгаллаган эди. Рио-де-Жанейродаги ўйинларда эса у олтин медални қўлга киритган эди.

Асосий мавзулар