13:30 19 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB146.51
  • EUR10421.13
  • USD9411.30
Официальный мяч чемпионата мира по футболу 2018 Telstar 18

Италияда аёл ҳакам қаршисида шортисини ечган ўйинчи футболдан четлаштирилди

© Sputnik / Алексей Филиппов
Спорт
Ҳавола олиш
503 0 0

Ўн тўрт ёшли футболчи бурчак зарбасини амалга ошираётган вақтда 22 ёшли қиз ҳакам қаршида шортисини ечди.

ТОШКЕНТ, 29 май – Sputnik. Италия футбол федерацияси аёл ҳакам қаршисида шортисини ечган “Трепорти” жамоасининг 14 ёшли ўйинчисини футбол фаолиятидан четлаштирди.

Tutto Calcio Catania хабарига кўра, футболчи суриштирув ишлари якунига етмагунига қадар майдонга тушиш ҳуқуқидан маҳрум қилинган. Бундан ташқари, футболчиларнинг ота-оналари аёл ҳакамни ҳақорат қилганликлари учун “Трепорти” клуби 100 € миқдорида жаримага тортилган.

Куни кеча Италиянинг “Трепорти” ва “Миранезе” ўсмир жамоалари ўртасида кечган ўйинда жанжал юзага келди. 14 ёшли футболчи бурчак зарбасини амалга ошираётган вақтда аёл ҳакам қаршида шортисини ечди. Бу ҳам камлик қилгандан “Кўрайликчи, мени ўйиндан четлатиш учун жасоратинг етармикан”, дея қичқирган. Ушбу хатти-ҳаракати сабабли ўйинчига қизил карточка кўрсатилди. Бу эса футболчилар ота-оналарининг ғазабини қўзғади.

Ўйин давомида 20 яқин “Трепорти” ўйинчиларнинг ота-оналари ҳакамни ҳақорат қилишади ва қизга футболнинг ўрнига фоҳишалик билан шуғулланишини таклиф қилишади.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от Giulia Aurora Nicastro 🌸 (@nicastro.giulia)

Gazzettino маълумотига қараганда, мазкур ўйинга 22 ёшли Жулию Никастро ҳакамлик қилган. Никастрога руҳий ёрдам кўрсатилмоқда.

Асосий мавзулар