18:17 24 Июн 2019
Эфир
  • RUB132.57
  • EUR9566.00
  • USD8535.74
Товарищеский матч против Турции

Ўзбекистон терма жамоаси Туркияга мағлуб бўлди

Ассоциация футбола Узбекистана
Спорт
Ҳавола олиш
227 0 0

Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги ўртоқлик ўйини Туркиянинг Алания шаҳрида бўлиб ўтди.

ТОШКЕНТ, 3 июн – Sputnik. Туркиянинг Алания шаҳрида бўлиб ўтган Туркия ва Ўзбекистон миллий жамоалари ўртасидаги ўртоқлик ўйини мезмонлар фойдасига ҳал бўлди.

Туркия терма жамоасига қарши кечган беллашувда Франциянинг “Лилль” клуби ҳимоячиси бўлган Зеки Челик ўйиннинг 17, 57-дақиқаларда меҳмон дарвозасини ишғол қилиб, Купер жамоасини мағлуб этди.

Ўйинда ҳисоб 17-дақиқада очилди. Чап қанотдан узатилган тўпни Зеки Челик бош билан дарвозага йўллади. Туркиянинг иккинчи голини ҳам айнан ўнг қанот ҳимоячиси Зеки Челик ҳисобига ёзилди.

Энди Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда КХДР (7 июнь) ҳамда Сурия (11 июнь) термаларига қарши майдонга тушади.

Асосий мавзулар