12:36 20 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB146.51
  • EUR10421.13
  • USD9411.30
Бой между Хабибом Нурмагомедовым и Конором МакГрегором

Энг кўп маош оладиган жангчи: Нурмагомедовнинг кейинги жанги қачон бўлиши маълум бўлди

© REUTERS / Stephen R. Sylvanie
Спорт
Ҳавола олиш
420 0 0

Нурмагомедов энг кўп маош оладиган UFC жангчиси бўлди.

ТОШКЕНТ, 5 июн – Sputnik. Россиялик аралаш кураш жангчиси Ҳабиб Нурмагомедов UFC билан янги шартномани имзолади. Унга кўра, у энг кўп маош оладиган жангчи бўлди.

Куни кеча UFC енгил вазн тоифасида чемпион Нурмагомедов 7 сентябрь куни Абу-Дабида америкалик Дастин Пуарье билан жанг қилади.

Бу дисквалификациядан сўнг Нурмагомедов учун биринчи жанг бўлади.

Россиялик жангчи 27 та жангда 27 марта ғалаба қозонган.

"Дастин Пуарье, бортга хуш келибсиз", - деб ёзди Нурмагомедов Twitterда ўз саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, аралаш яккакураш бўйича жангчилар Нурмагомедов ва Макгрегорнинг катта можаро билан якунланган муштлашуви ўтган йил 6 октябрь санасида Лас-Вегасдаги T-Mobile аренасида ўтказилган эди.

Ҳабиб бўғувчи усулни қўллаб, ғалаба қозонганди. Аммо кейин октагон сеткасидан сакраб Макгрегорнинг спарринг-шериги Диллон Дэнис билан жанг уюштирганди. Шу туфайли унга нисбатан жарима санкциялари қўлланилган эди.

Жорий йил 29 январь куни АҚШнинг Невада штатида Атлетика комиссиясининг UFC 229 жанг оқшомида юз берган жанжал юзасидан суд эшитуви бўлиб ўтди.

Комиссия қарорига кўра, жанг оқшомида жанжал уюштирган Ҳабиб Нурмагомедов 9 ойга жанглардан четлатилиб, унга 500 минг доллар миқдорида жарима тўлаш мажбурияти юклатилган эди.

Шунингдек, Ҳабибнинг амакиваччаси Абубакар Нурмагомедов ва унинг дўсти Зубайра Тухугов ҳам 1 йилга четлатилиб, уларга 25 минг доллардан жарима тўлашлари белгиланган эди.

Асосий мавзулар