13:58 19 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB146.51
  • EUR10421.13
  • USD9411.30
Футбол. ЧМ-2018. Тренировка сборной Португалии

Криштиану Роналдуга нисбатан зўрлаш бўйича қўзғатилган иш ёпилди

© Sputnik / Антон Денисов
Спорт
Ҳавола олиш
230 0 0

Агентликнинг маълум қилишича, Лас-Вегас судига мазкур ишни тўхтатиш тўғрисида ариза келиб тушган.

ТОШКЕНТ, 5 июн - Sputnik. Лас-Вегасдаги Невада штати суди Португалия терма жамоаси футболчиси, Италиянинг “Ювентус” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналдуга қарши қўзғатилган номусга тегиш айблови бўйича ишни тўхтатди. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.

Агентликнинг маълум қилишича, Лас-Вегас судига мазкур ишни тўхтатиш тўғрисида ариза келиб тушган. Бу иш томонларнинг ўзаро розилиги асосида қилинганми ёки аёлнинг ташаббуси билан амалга оширилганми — ҳозирча бу ҳақда аниқ маълумот йўқ, дея ёзади RT.

2018 йилнинг сентябрида Spiegel немис журнали америкалик модель Кэтрин Майорга Роналдуни зўрлаганликда айблаётгани ҳақида маълум қилганди. Нашр маълумотларига қараганда, 2010 йил январида футболчи вакиллари жабрланувчи жим юриши учун 375 минг доллар тўлаган.

Кейинчалик Лас-Вегас полицияси Роналдуга нисбатан қизни зўрлаганлиги ҳақида жиноий ишни қайта қўзғатган.

Роналдунинг ўзи бир неча маротаба айбловни рад этганди.

Асосий мавзулар