12:27 20 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB146.51
  • EUR10421.13
  • USD9411.30

Путин америкалик журналистга татамида жанг қилишни таклиф қилди – видео

© Sputnik / Сергей Гунеев
Спорт
Ҳавола олиш
624 0 0

Россия президенти Владимир Путиннинг халқаро ахборот агентликлари раҳбарлари билан бўлган учрашувда қизиқарли суҳбат бўлди.

ТОШКЕНТ, 7 июн – Sputnik. Россия президенти Владимир Путиннинг халқаро ахборот агентликлари раҳбарлари билан бўлган учрашувда қизиқарли суҳбат бўлиб ўтди. Бу ҳақда Р-Спорт хабар қилди.

Bloomberg  агентлигининг халқаро сиёсат бўйича ижрочи муҳаррири Розалинд Мэтисон давлат раҳбарига савол берди ва Путин билан "рингга чиқишга журъат эта олмаган" бўлишини таъкидлади.  Саволдан сўнг учрашув модератори журналист тай бокси (муай-тай)га қизиқишини маълум қилди.

“Биринчидан, мен ўзим сиз билан рингга чиқмаган бўлишимни айтмоқчиман. Сиз аёл киши бўлганингиз учун эмас, балки ҳар бир киши ўз иши билан шуғулланиши лозим. Мен ҳеч қачон бокс билан шуғулланган эмасман. Татамига бўлса – марҳамат, сиз билан жанг қилишга тайёрман. Бироқ бу ерда рақобат устунлигига эга бўламан, сизни ишонтириб айтишим мумкин”, - дея ҳазил қилди Путин.

Ушбу суҳбат қуйидаги видеода 14:30 дақиқадан 16:35 дақиқагача бўлган вақт оралиғида ўз аксини топган.

Қайд этиш жоизки, Владимир Путин ёшлигидан спортнинг дзюдо ва самбо турлари билан шуғулланади. 1973 йилда самбо, икки йил ўтиб эса дзюдо бўйича бўйича спорт устаси бўлди. 1998 йилда Россиянинг самбо бўйича хизмат кўрсатган мураббий унвонига сазовор бўлди.

Асосий мавзулар