03:03 20 Июн 2019
Эфир
  • RUB132.57
  • EUR9566.00
  • USD8535.74
Сборная Узбекистана вновь поднялась в рейтинге FIFA

Ўзбекистон терма жамоаси ФИФАнинг янги рейтингида бу сафар ҳам юқорилади

© АФУ
Спорт
Ҳавола олиш
313 0 0

ФИФА дунё терма жамоаларнинг янги рейтингини эълон қилди. Рейтингда Ўзбекистон жамоаси ўз мақеини яхшилаб олган.

ТОШКЕНТ, 14 июн - Sputnik. ФИФА ташкилоти миллий терма жамоаларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди.

Янгиланган рейтингда Ўзбекистон терма жамоаси ўз мавқеини яхшилаб олган. Эндиликда Ўзбекистон 1286 очко жамғарган ҳолда рейтингда 3 поғона юқорилаб, 82-ўринни банд қилиб турибди.

Жаҳон рейтингидаги етакчиликни Бельгия миллий жамоаси 1746 очко билан  қўлдан бой бермасдан келмоқда. Биринчи учликка Франция (1746 очко) ва Бразилия (1681 очко) ҳам киритилган. Англия миллий жамоаси ўз мавқеини йўқотмасдан, 4-поғонани эгаллаб турибди. Миллатлар лигасида ғолибликни қўлга киритган Португалия терма жамоаси ўз мавқеини яхшилаб, нуфузли бешинчи ўринни эгаллаган.

Кучлик ўнлик қуйидагича якунланган: Хорватия (6-ўрин), Испания (7-ўрин), Уругвай (8-ўрин), Швейцария (9-ўрин), Дания (10-ўрин).

​Шунингдек, ФИФА рейтингининг янги талқинида Осиё жамоалари рейтингидаги юқори ўнликка ўз мавқеини яхшилаган Ўзбекистон киритилган. Унда умумий рейтингда 20-ўриндаги Эрон миллий жамоаси етакчилик қилмоқда. Кейинги ўринлардан Япония, Жанубий Корея, Австралия, Қатар, БАА, Саудия Арабистони, Хитой, Ироқ, Ўзбекистон терма жамоалари ўрин олган. Сурия эса 2 поғонани йўқотиб, Ўзбекистондан кейин 85-ўриндан жой олган.

Асосий мавзулар