Ҳабиб бўғувчи усулни қўллаганда Конорнинг юрагини суғуриб олмоқчи бўлган

© AP Photo/John LocherБой между Хабибом Нурмагомедовым и Конором МакГрегором
Бой между Хабибом Нурмагомедовым и Конором МакГрегором - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Instagram UFC Russia саҳифасида Ҳабиб Нурмагомедов Макрегорни бўғувчи усулни қўллаши акс этган суратни жойлаштиради.

ТОШКЕНТ, 21 июн – Sputnik. Россиялик енгил вазнда UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов Instagram UFC Russia саҳифада ёзилган постга изоҳ ёзди.

Ушбу саҳифа обуначилардан бири Ҳабиб Нурмагомедов Макрегорни бўғувчи усулни қўллаши акс этган суратни жойлаштиради.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Опишите свои эмоции в этот момент ⤵️

Публикация от UFC Russia (@ufcrussia)

Муаллиф бу фото-сурат остида “шу ҳолатда ҳис-туйғуларингиз ҳақида ёзинг” дея мурожаат қилган.

Бу пост остида “Юракни суғуриб олиш”, - деб ёзди Нурмагомедов.

Ўтган йил 6 октябрда аралаш яккакураш бўйича жангчилар Нурмагомедов ва Макгрегорнинг катта можаро билан якунланган муштлашуви бўлиб ўтганди. Ҳабиб бўғувчи усулни қўллаб, ғалаба қозонганди. Бироқ кейин октагон сеткасидан сакраб Макгрегорнинг спарринг-шериги Диллон Дэнис билан жанг уюштирганди. Шу туфайли унга нисбатан жарима санкциялари қўлланилган эди.

Шу йил 29 январь куни АҚШнинг Невада штатида Атлетика комиссиясининг UFC 229 жанг оқшомида юз берган жанжал юзасидан суд эшитуви бўлиб ўтди. Комиссия қарорига кўра, жанг оқшомида жанжал уюштирган Ҳабиб Нурмагомедов 9 ойга жанглардан четлатилиб, унга 500 минг доллар миқдорида жарима тўлаш мажбурияти юклатилган эди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 7 сентябрда Абу-Дабида Ҳабиб Нурмагомедов ва америкалик Дастин Порье ўртасида жанг бўлиши ҳақида хабар бергандик.

Янгиликлар лентаси
0