05:25 16 Декабр 2019
Эфир
  • RUB149.88
  • EUR10545.67
  • USD9537.55
Узбекский дзюдоист Мухаммадкарим Хуррамов завоевал бронзу на Универсиаде

Ўзбекистон ёзги Универсиададаги илк медални қўлга киритди

Национальный олимпийский комитет Узбекистана
Спорт
Ҳавола олиш
219 0 0

Италиянинг Неаполь шаҳри мезбонлик қилаётган ёзги Универсиаданинг дзюдо бўйича биринчи кун баҳслари якунланди.

ТОШКЕНТ, 5 июл – Sputnik. Ўзбекистон ёзги Универсиададаги илк медални қўлга киритди.

МОҚ хабарига кўра, дзюдо бўйича вазни 90 килограммдан ортиқ полвонлар баҳсида иштирок этган ўзбекистонлик Муҳаммадкарим Хуррамов ёзги Универсиаданинг бронза медалини қўлга киритган.

Муҳаммадкарим дастлаб АҚШ, Венгрия, Беларусь вакилларини мағлуб этган, бироқ ярим финалда япониялик рақибига имкониятни бой бериб қўйган. Бронза медали учун кечадиган баҳсда эса польшалик Олексий Лисенко устидан ишончли ғалаба қилган Маҳаммадкарим Ўзбекистон делегациясига ушбу универсиададаги илк медални тақдим этган.

Эслатиб ўтамиз, Италиянинг Неаполь шаҳрида талабалар ўртасида Бутунжаҳон Универсиада ўйинларига старт берилган.

Асосий мавзулар