07:29 26 Август 2019
Эфир
  • RUB138.47
  • EUR10092.14
  • USD9061.00
Открытый Кубок Омской области по бодибилдингу

Олимлар мушакларни ўстиришга ёрдам берадиган маҳсулотни аниқлашди

© Sputnik / Алексей Мальгавко
Спорт
Ҳавола олиш
136320

Германиялик олимлар тадқиқотга 46 кишини жалб қилишди.

ТОШКЕНТ, 9 июл – Sputnik. Берлин университети олимлари исмалоқ (шпинат) мушакларни ўстиришига ёрдам беришини аниқлашди.

Мутахассисларнинг сўзларига кўра, сабзавотларда табиий допинг бор – эксдистерон, фистероид.

Тадқиқотлардан бирида исмалоқ истеъмол қилган иштирокчиларнинг мушаклари катталашиб, кучи кўпайгани маълум бўлди.

Олимлар тадқиқот давомида 46 кишини ўрганишди. 10 ҳафта давомида бир гуруҳга турли миқдорда исмалоқ экстракти бериб борилган, бошқаларга эса бу сабзавот кўринишида бўлган модда (плацебо) берилган. Бунда одамлар оддий ердан кўтарилиш (отжимание) машқини бажаришган.

Тадқиқотда қатнашаётган одамлар қайси гуруҳга киришини билмаган. Тадқиқот якунида бир гуруҳ аъзоларида мушаклар сезиларли даражада катталашгани маълум бўлди.

Бундан кейин олимлар экдистерон моддасини допинг рўйхатига киритилишини талаб қилишди. У турли минерал, витамин ва оқсилларга бой.

Асосий мавзулар