17:20 16 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB142.96
  • EUR10360.56
  • USD9395.63
Встреча министра спорта РФ Павла Колобкова с президентом НОК Узбекистана Рустамом Шаабдурахмоновым

Рустам Шоабдураҳмонов Россия спорт вазири билан учрашди

Пресс-служба Минспорта России / Дмитрий Жарков
Спорт
Ҳавола олиш
78 0 0

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти Рустам Шоабдураҳмонов Россия спорт вазири Павел Колобков билан учрашди.

ТОШКЕНТ, 11 июл – Sputnik. Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти Рустам Шоабдураҳмонов Россия спорт вазири Павел Колобков билан учрашди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар қилди.

Учрашув давомида ҳар икки томон ўзаро ҳамкорлик борасида қатор лойиҳалар хусусида келишувга эришишди.

“Россия ва Ўзбекистон узоқ йиллик мустаҳкам алоқаларга эга ва биз бу ҳамжиҳатликни давом эттиришга тайёрмиз. Россия спорт вазирлиги ва Россия олимпия қўмитаси Ўзбекистон томонининг Россия спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ўртасида кенг қамровли ҳамкорлик қилиш борасида 2019 йил учун тузилган ҳаракат режасини маъқуллайди. Мазкур лойиҳа ҳудудларда спортдаги илм-фан ютуқлари, жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги ахборот алмашинуви, спорт ва бошқа йўналишлар бўйича тадбирлар ташкил қилиш тажрибаси, шунингдек, икки Миллий олимпия қўмиталари ўртасида чуқур ҳамкорлик қилиш имкониятини яратади”, – деди Россия спорт вазири Павел Колобков.

Учрашув мобайнида ўзбекистонлик спортчиларнинг катта мусобақаларга тайёрланиши учун Россия спорт вазирлигига қарашли спорт базалари тақдимоти кўрсатилди.

Ташриф давомида Шоабдураҳмоновга МОҚ қошидаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази директори, профессор Абдушукур Садиков ҳамроҳлик қилди ва Россиядаги спорт тиббиёти соҳаси мутахассислари билан тажриба алмашди. Учрашув сўнгида Россия спорт вазирига Ўзбекистон МОҚнинг эсдалик совғалари тақдим қилинди.

Асосий мавзулар