16:26 17 Август 2019
Эфир
  • RUB136.38
  • EUR9928.30
  • USD8882.00

Абдусалом Азизов Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти лавозимига сайланди

© АФУ
Спорт
Ҳавола олиш
32120

Конференция кун тартибидан ЎФА Президенти, Вице-президентлар ва Ижроия қўмитаси аъзоларини сайлаш масалалари ўрин олган эди.

ТОШКЕНТ, 15 июл – Sputnik. Бугун, 15 июль куни Ўзбекистон футбол ассоциациясининг навбатдан ташқари Конференцияси бўлиб ўтди.

Конференция кун тартибидан ЎФА Президенти, Вице-президентлар ва Ижроия қўмитаси аъзоларини сайлаш масалалари ўрин олган эди.

Абдусалом Азизов и Равшан Ирматов

Ўзбекистон футбол ассоциациясининг президенти Раматов Ачилбай Жуманиязович ўз хоҳиши билан ЎФА Президентлигидан истеъфога чиқиш тўғрисида ариза  берганлиги муносабати билан, Ўзбекистон футбол ассоциацияси уставининг 41-моддасига асосан ЎФА ўз расмий веб-сайтида Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти лавозимига Ўзбекистон футбол ассоциацияси аъзоларидан номзодларини илгари суриш сўралган эди.

“Шу кунга қадар Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти лавозимига Тошкент шаҳар футбол ассоциацияси томонидан номзод сифатида Азизов Абдусалом Абдумавлонович таклиф этилди ва конференцияда Азизов Абдусалом Абдумавлонович бир овоздан Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти лавозимига сайланди”, - дейилган хабарда.

Асосий мавзулар