00:58 21 Октябр 2019
Эфир
  • RUB147.25
  • EUR10438.58
  • USD9455.24

Ҳабиб Нурмагомедов бутилка очиш бўйича флешмобда иштирок этди - видео

© Sputnik / Антон Денисов
Спорт
Ҳавола олиш
42810

Bottle Cap Challenge номли челлендж интернетда кенг тарқалмоқда. Нурмагомедов ҳам бу флешмобда қатнашди.

ТОШКЕНТ, 15 июл – Sputnik. Россиялик UFC жангчиси Ҳабиб Нурмагомедов Bottle Cap Challenge’да иштирок этди.

Жаҳон чемпиони бутилка қопқоғини оёғи билан эмас, қўл зарбаси билан очди.

Bottle Cap Challenge номли челлендж интернетда кенг тарқалмоқда. Бу ерда асосийси - айланиб, оёқ зарбаси билан бутилка қопқоғини очиш керак, бунда идиш ичидаги суюқлик ҳаракатсиз қолиши керак. Биринчилардан бўлиб янги трюкни UFC енгил вазн чемпиони Макс Холлоуэй, ирландиялик жангчи Конор Макрегор ва голливудлик актёр Жейсон Статхэм бўлди.

Бундан аввал 7 сентябрда, Абу-Дабида  россиялик Ҳабиб Нурмагомедов ва ақшлик Дастин Пуарье жанг ўтказилиши ҳақида Sputnik хабар қилганди.

Бу дисквалификациядан сўнг Нурмагомедов учун биринчи жанг бўлади.

Россиялик жангчи 27 та жангда 27 марта ғалаба қозонган.

Бундан аввал Россиялик аралаш кураш жангчиси Ҳабиб Нурмагомедов UFC билан янги шартномани имзолаганди. Унга кўра, у энг кўп маош оладиган жангчи бўлди.

Асосий мавзулар