16:12 17 Август 2019
Эфир
  • RUB136.38
  • EUR9928.30
  • USD8882.00
Мексиканская фехтовальщица Паола Плиего

Паола Плиего жаҳон чемпионатида мексикалик қиличбозга ютқазди

© НОК Узбекистана
Спорт
Ҳавола олиш
284 0 0

Ўзбекистон фуқаролиги олган спортчи Паола Плиего мексикалик Наталии Ботеллога ютқазди.

ТОШКЕНТ, 18 июл – Sputnik. Ўзбекистонлик қиличбоз аёллар, шу жумладан Паола Плиего Венгрияда ўтказилаётган қиличбозлик бўйича жаҳон чемпионатида кейинги босқичга ўта олишмади. Бу ҳақда Repost.uz. хабар қилди.

Ўзбекистонлик спортчи Зайнаб Дайибекова руминиялик Бианка Паскуне 10:15 ҳисобда мағлуб бўлди.

Ўзбекистон фуқаросини олган Паола Плиего мексикалик Наталии Ботеллога 14:15 ҳисобда ютқазди.

Севинч Исмоилова Туркиядан келган спортчи Ирина Шуклега 6:15 ҳисобда мағлуб бўлди.

Яна бир ўзбекистонлик спортчиси Яна Обдинцева франциялик Каролина Куэролига 11:15 ҳисобда ютқазди.

Шу билан ўзбекистонлик спортчилар жаҳон чемпионатда якка турда ўз иштирокини якунлашди.

Кейинчалик ўзбекистонлик спортчиларини шпага бўйича жамоа ва якка турдаги ўйинлар кутмоқда.

Эслатиб ўтамиз, қиличбозлик бўйича жаҳон чемпионатда илк бор келиб чиқиши мексикалик бўлган Паола Плиего Ўзбекистон терма жамоаси таркибда иштирок этди.

Паола Плиего 1994 йилда Мексикада туғилган. У қиличбозлик бўйича Панамерика чемпионатида бронза медали совриндори бўлган. 2016 йилда эса у допинг можароси туфайли Олимпия ўйинларида иштирок эта олмади.

Асосий мавзулар