23:34 20 Август 2019
Эфир
  • RUB138.47
  • EUR10092.14
  • USD9061.00

Мэнни Пакьяо – 40 ёшида яна чемпион бўлди

© mannypacquiao
Спорт
Ҳавола олиш
455 0 0

Энг кекса чемпион - 40 ёшли Мэнни Пакьяо 30 ёшли Кит Турмандан чемпионлик белбоғини тортиб олди.

ТОШКЕНТ, 21 июл – Sputnik. Дунёнинг энг шиддатли боксчиси номини олган филиппинлик Мэнни Пакъяо яна бир афсонавий ғалабага эришди. Шанба оқшом АҚШда бўлиб ўтган жангда Пакьяо ҳакамлар қарори билан ғолиб деб топилди.

Мэнни Пакьяо и Кит Турман перед боем

Профессионал боксчиларнинг 12 раунли жанги жуда қизиқ бўлди. 30 ёшли Кит Турман жангни жуда фаол бошлади. Раунд бошида унинг усуворлиги яққол сезилиб турсада раунд ўртасида филиппинлик боксчи рақибини нокдаунга учратишга муваффақ бўлди. Пакьяо устуворлиги бешинчи раундгача давом этди. Олтинчи раундга келиб Кит Турман ҳам ўзини кўрсата бошлади. Унинг зарбалари аниқроқ ва кучлироқ туша бошлади. Устига устак Пакьяонинг ҳам чарчагани сезила бошлади.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Fast hands, fast feet, @MannyPacquiao showing he has it all. #PacquiaoThurman #PBConFOXPPV

Публикация от Premier Boxing Champions (@premierboxing)

Шунга қарамасдан 10 Раундда  Пакьяо Турманнинг жигарига яхшигина зарба тушира олди. Натижада Турман ҳужумлари бироз сусайди. Охирги раундлар иккала боксчининг ўзаро зарба алмашишларига бой бўлди. Бундай муштлашувда ким кўпроқ зарба туширди ким камроқ – аниқлаш жуда мушкул бўлади. Лекин ён ҳакамлар ҳаммасини ҳисоблаб чиқишди. Натижада ҳакамлар қарори билан ғалаба пакьяога тегишли деб топилди. 

Шу ўринда Кит Турман ҳақида ҳам икки оғиз айтиб ўтамиз. Бу унинг карьерасида биринчи мағлубият бўлди. Турман жанг олдидан ўзини жуда агрессив тутган ва Пакьяони биринчи раунддаёқ нокаутга учратишни ваъда берган эди. "Ишонинг ушбу жангдан кейин Пакьяо пенсияга чиқади. Унда рингга қайтишга бошқа хохиш пайдо бўлмайди", - деган  эди у ўз мухлисларига. 

Лекин ушбу жангда тажриба ёшлик ва куч устидан ғалаба қозонди. Шу билан филиппинлик афсонавий Пакьяо яна бир “жаҳон чемпиони” камарини қўлга киритди ва ушбу камар билан – энг кекса жаҳон чемпио унвоннини ҳам қўлга киритди, десак муболаға бўлмайди.

Эслатиб ўтамиз, Мэнни Пакьяо 1978 йилда Филиппиннинг Кибаве шаҳрида ўта камбағал оилада туғилган. У жаҳон чемпионати турнирларида 1995 йилдан бошлаб иштирок эта бошлаган.

Пакьяо ўзининг жуда тез серияли зарбалари ва WBC ва WBA турнирларида 8 маротаба турли вазн тоифаларида чемпион бўлгани билан машҳур. Ундан ташқари Пакьяо бир неча маротаба йилнинг “энг яхши боксчиси”, “энг яхши спортчиси” каби унвонларига ҳам сазовор бўлган.

Расмий маълумотга кўра, Мэнни Пакьяо ўз спорт карьерасида  70та жанг ўтказиб улардан 61 тасида ғалаба қозонган.

Ўз юртида Мэнни пакьяо ҳақиқий қаҳрамон ҳисобланади. У жанг қилган кунлари кўчалаб бўшаб ҳатто жиноятчилик даражаси ҳам нолга тушиб кетади. Ҳамма бокс томоша қилади, деб ёзади ОАВлар.

Асосий мавзулар