15:33 17 Август 2019
Эфир
  • RUB136.38
  • EUR9928.30
  • USD8882.00
Матч между сборными Узбекистана и Японии по футболу на кубке Азии

Терма жамоа формаси дизайни учун танлов эълон қилинди

© Ассоциация футбола Узбекистана.
Спорт
Ҳавола олиш
189 0 0

Футбол мухлислари орасида терма жамоа формаси дизайни учун танлов эълон қилинди.

ТОШКЕНТ, 21 июл -  Sputnik. Ўзбекистон футбол ассоциацияси терма жамоа футболчилари формаси дизайни учун танлов эълон қилди. Ундан  барча иштирок этиши мумкин, дейилган ЎФА хабарида.

“Янги форма дизайнини ишлаб чиқиб, бизнинг электрон почтамизга юборишингиз мумкин. Энг яхши деб топилган ишлар махсус совринлар билан тақдирланади. Хусусан, мутахассисларимиз томонидан маъқул топилган учта энг яхши дизайн учун муаллифларнинг ҳар бирига терма жамоамиз юлдузларининг дастхатлари туширилган оригинал футбол тўплари совға қилинади,”- дейилади хабарда.  

ЎФА хабарида айтилишига кўра, ушбу ишлар терма жамоа ва мухлислар орасидаги муносабатларни янги даражага олиб чиқиш мақсадида амалга оширилмоқда. Энди ҳар бир мухлис форма дизайни борасида ўз таклифларини билдириши мумкин.

Асосий мавзулар