01:16 19 Феврал 2020
Эфир
  • RUB150.07
  • EUR10319.35
  • USD9528.49
Спорт
Ҳавола олиш
109 0 0

Таклифномани шахсан Халқаро Олимпия қўмитаси президенти Томас Бах жўнатган.

ТОШКЕНТ, 30 июл - Sputnik. Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Токио шаҳрида ўтадиган XXXII ёзги Олимпия ўйинлари учун расмий таклифнома олди. Бу ҳақда МОҚ хабар қилди

Таклифнома шахсан Халқаро Олимпия қўмитаси президенти Томас Бах томонидан жўнатилган.

“Халқаро Олимпия қўмитаси Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасини 2020 йилнинг 24 июлидан 9 августига қадар Токио шаҳри (Япония)да бўлиб ўтадиган ўттиз иккинчи ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этишга таклиф қилишни шараф деб билади, – дея ёзилади мазкур таклифномада.

Шу пайтга келиб Ўзбекистон терма жамоасидан теннисчи Денис Истомин ҳамда велоспортда Ольга Забелинская Токио Олимпиадаси, ўқ отишда Сервер Ибрагимов эса Паралимпия ўйинлари учун йўлланмани қўлга киритган. Токио Олимпиадаси 2020 йилнинг 24 июлидан 9 августига қадар бўлиб ўтади.

ХОҚ боксни эмас, AIBAни Олимпиада дастуридан чиқарди

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Токио Олимпиадаси медалларининг тақдимоти ўтказилгани ҳақида хабар қилинган эди.

Асосий мавзулар