01:14 19 Феврал 2020
Эфир
  • RUB150.07
  • EUR10319.35
  • USD9528.49
Спорт
Ҳавола олиш
180702

Ирландиялик аралаш яккакураш жангчиси Конор Макгрегор Дублиндаги майхоналардан бирида кекса ёшдаги мижозлардан бирининг юзига тарсаки туширди.

ТОШКЕНТ, 15 авг — Sputnik. Ирландиялик аралаш яккакураш жангчиси Конор Макгрегор кекса ёшдаги кишининг юзига тарсаки туширди.

RT᾽нинг ёзишича, ҳодиса Дублиндаги The Marble Arch Pub майхонасида рўй берган. Конор Макгрегор майхонага келиб, у ерда бўлган мижозларни ўзининг Proper 12 брендли вискиси билан сийлашга қарор қилади. Мижозлардан бири унинг вискисини ичишдан бош тортганда Макгрегор унга тарсаки туширади.

Конор Макгрегор жинсий зўравонликда айбланмоқда

Майхонада бўлган бошқа мижозлар спортчини нарига судраб олиб кетишади. Жабрланувчи Ирландия полициясига ариза билан мурожаат қилган.

UFC “қироли” Конор МакГрегор ҳибсга олинди - видео

Асосий мавзулар