Эктор Купер ЖЧ-2022 саралаши олдидан терма жамоага чақирилган футболчиларни маълум қилди

© Ассоциация футбола УзбекистанаСборная Узбекистана по футболу на China Cup 2019
Сборная Узбекистана по футболу на China Cup 2019 - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон миллий жамоасининг ЖЧ-2022 саралашидаги илк ўйини – Фаластинга қарши учрашув олдидан йиғинга чақирилган футболчилар рўйхати эълон қилинди.

ТОШКЕНТ, 22 авг – Sputnik. Ўзбекистон миллий жамоасининг ЖЧ-2022 саралашидаги илк ўйини – Фаластинга қарши учрашув олдидан йиғинга чақирилган футболчилар рўйхати эълон қилинди. Бу ҳақда ЎФА хабар қилди.

Ушбу йиғинга 24 нафар футболчи жалб этилди: 

Дарвозабонлар: Санжар Қувватов (“Пахтакор”), Элдор Суюнов (“Пахтакор”), Ботирали Эргашев (“Динамо”). 

Ҳимоячилар: Егор Кримец (“Пахтакор”), Анзур Исмоилов (“Локомотив”),  Достон Турсунов (“Ренофа Ямагучи” – Япония), Ислом Тўхтахўжаев (“Локомотив”), Олег Зотеев (“Локомотив”), Фаррух Сайфиев (“Пахтакор”), Даврон Хошимов (“Локомотив”), Ҳожиакбар Алижонов (“Пахтакор”). 

Ярим ҳимоячилар: Одилжон Ҳамробеков (“Пахтакор”), Одил Аҳмедов (“Шанхай СИПГ” - Хитой), Икром Алибоев (“Сеул ФК” – Жанубий Корея), Азиз Ғаниев (“Насаф”), Остон Ўрунов (“Локомотив”), Жалолиддин Машарипов (“Пахтакор”), Санжар Шоаҳмедов (“Теренггану” - Малайзия), Достон Ибрагимов (“Қизилқум”), Қувондиқ Рўзиев (“Қўқон-1912”), Достон Ҳамдамов (“Пахтакор”).

Главный тренер сборной Узбекистана по футболу Эктор Купер  - Sputnik Ўзбекистон
Эктор Купер: “Ҳеч бир рақибга беписандлик билан қараб бўлмайди”

Ҳужумчилар: Элдор Шомуродов (“Ростов” – Россия), Игорь Сергеев (“Пахтакор”), Темурхўжа Абдухолиқов (“Локомотив”). 

Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси мазкур учрашувга тайёргарлик доирасида 28 август – 3 сентябрь кунлари Тошкентда машғулот олиб боради.

Саралаш баҳсларининг “D” гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон миллий терма жамоаси илк ўйинини сафарда Фаластинга қарши ўтказади. Мазкур учрашув Ал-Рам шаҳридаги Фаластин терма жамоасининг уй ўйинларини ўтказадиган “Фаисал Ал-Ҳуссеини” стадионида бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 19:00да бошланади.

Янгиликлар лентаси
0