10:53 23 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB146.51
  • EUR10421.13
  • USD9411.30
Конор Макгрегор

Оч бургут овга чиқади: Нурмагомедов Пуарье устидан қандай қилиб ғалаба қозонишини айтди

© REUTERS / USA Today Sports
Спорт
Ҳавола олиш
490 0 0

Абу-Дабида UFC 242 мусобақасида Нурмагомедов америкалик Пуарье билан жанг қилади.

ТОШКЕНТ, 29 авг – Sputnik. Россиялик UFC жангчиси Ҳабиб Нормагомедов рақиби Дастин Пуарье устидан қандай қилиб ғалаба қозона олишини айтди.

“7 сентябрда бургут ов қилади. Аммо оддий бургут эмас, оч бургут. Бу икки хил ҳайвон. Сени фақат бир нарса дангаса қилади – бу тўқ қорин. Аммо менинг ҳолатимда эмас. Биринчи навбатда мен учишим керак. Ҳеч нарса ўзгармади, мураббий. Биз ҳаммасини одатдагидек қилаяпмиз. Овга учиб чиқамиз ва ўлжани тутамиз”, - деди Нурмагомедов.

7 сентябрь куни Абу-Дабида Нурмагомедов америкалик Дастин Пуарье билан жанг қилади. Бу жанг UFC 242 мусобақасида ўтказилади. Бу дисквалификациядан сўнг Нурмагомедов учун биринчи жанг бўлади.

Россиялик жангчи 27 та жангда 27 марта ғалаба қозонган.

Асосий мавзулар