09:47 23 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB146.51
  • EUR10421.13
  • USD9411.30

Шомуродов "Локомотив" дарвозасига дубл киритиб РПЛнинг етакчи ҳужумчисига айланди

© Матч
Спорт
Ҳавола олиш
49110

Россия премьер лигасининг энг яхши ҳужумчиси бўлишни истайман, деди Элдор Шомуродов “Локомотив” устидан қозонган ғалабадан сўнг.

ТОШКЕНТ, 1 сен – Sputnik. Кеча Россия Премьер лигасининг энг муҳим ўйинларидан бири бўлиб ўтди. Унда “Локомотив” ва “Ростов” жамоалари учрашишди. “Локомотив” ўй стадионида бўлиб ўтган ўйин сезоннинг энг қизиқ ўйинларидан бўлди.

Ўзбекистонлик легионер Элдор Шомуродов 41 ва 52 дақиқаларда рақиб дарвозасига иккита гол уриб, ушбу ўйиннинг ҳақиқий юлдузига айланди. 

“Биринчи 30 дақиқа жуда катта босим остида ўтди. Ушбу ўйин учун 6 очко берилгани туфайли, иккала жамоа ҳам астойидил ҳаракат қилишди. Ярим соатлардан сўнг бизнинг жамоа ўзига ишонч ҳис қила бошлади ва натижага эришди.

Мен ҳужумчилар пойгасини кузатиб бормоқдаман. Албатта энг яхши ҳужумчи бўлишни истайман ва жамоага очко тўплашга ёрдам беришни”, - деди Шомуродов ўйиндан сўнг.

Маълумот учун, 24 ёшли Элдор Шомуродов ушбу мавсумда 7та гол уриб РПЛнинг етакчи ҳужумчисига айланди.

Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси 2019 йилнинг май ойида “Ростов” жамоаси билан 3 йиллик трансфер шартномаси имзолаган эди. ОАВ маълумотига кўра шартномаси баҳоси 1 миллион Евро.

Асосий мавзулар