10:38 23 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB146.51
  • EUR10421.13
  • USD9411.30

Элдор Шомуродов РПЛнинг энг яхши ўйинчиси деб тан олинди

© РПЛ
Спорт
Ҳавола олиш
148 0 0

Элдор Шомуродов Россия Премьер лигасида 7та гол уриб ҳужумчилар орасида етакчилик қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 4 сен - Sputnik. Ўзбекистонлик Элдор Шомуродов август ойида Россия Премьер лигасининг энг яхши ўйинчиси деб топилди. Бу ҳақида РПЛ матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Элдор Шомуродов признан лучшим игроком РПЛ

Хабарда айтилишига кўра, экспертлар, тележурналистлар ва футбол мухлислари ушбу қарорни якдиллик билан қабул қилишган.

“Ростов” ҳужумчиси август ойининг энг натижали футболчиси деб аташмоқда: Шомуродов бешта турда бешта гол урган ва чемпионат доирасида эса 7та гол билан ҳужумчилар орасида етакчилик қилмоқда.

​Шунингдек ўтган ойнинг энг яхши мураббийи деб, “Ростов” жамоаси тренери Валерий Карпин тан олинган. Жамоа бешта ўйиндан 3тасини ғалаба билан якунлаган, айни дамда турнир таблицасида биринчи қаторни "Зенит" ва "Краснодар" жамоалари билан бўлишмоқда.

24- ёшли Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси 2019 йилнинг май ойида “Ростов” жамоаси билан  қиймати 1 миллион доллар бўлган 3 йиллик трансфер шартномаси имзолаган эди.

Айни дамда Шомуродов Ўзбекистон жамоаси билан 2022 йилда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўрмоқда. Унинг энг катта орзуси – Ўзбекистон термси билан жаҳон чемпионатида иштирок этиш.

Асосий мавзулар