10:52 23 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB146.51
  • EUR10421.13
  • USD9411.30

Нурмагомедов Пуарьега қарши жангдан қанча маблағ олиши маълум бўлди

© Sputnik / Саид Царнаев
Спорт
Ҳавола олиш
57620

Россиялик UFC жангчиси Ҳабиб Нурмагомедовнинг отаси америкали жангчи билан бўладиган жанг учун оладиган маблағ миқдорини айтди.

ТОШКЕНТ, 5 сен – Sputnik. Россиялик UFC жангчиси Ҳабиб Нурмагомедовнинг отаси ва мураббийи Абдулманоп Нурмагомедов Дастин Пуарье билан жанги учун оладиган гонорар ҳақида сўзлаб берди.

“Пуарье билан жанг учун гонорар Макгрегор билан жангга нисбатан 3-3,5 баравар кўпроқ бўлади. Конор билан жанг учун икки миллион – бу биз учун кам”, - деди Нурмагомедовнинг отаси.

Россиялик жаҳон чемпиони ўтган йилнинг октябрь ойида ирландиялик Конор Макгрегорга қарши кечган жангдан 2 миллион доллар гонорар олган эди.

Эслатиб ўтамиз, 7 сентябрь куни Абу-Дабида Нурмагомедов америкалик Дастин Пуарье билан жанг қилади. Бу жанг UFC 242 мусобақасида ўтказилади. Бу дисквалификациядан сўнг Нурмагомедов учун биринчи жанг бўлади.

Россиялик жангчи 27 та жангда 27 марта ғалаба қозонган.

Асосий мавзулар