03:57 13 Декабр 2019
Эфир
  • RUB149.88
  • EUR10545.67
  • USD9537.55
Главный тренер сборной Узбекистана по футболу Эктор Купер

Эктор Купер: Фаластинга мағлубиятдан кейин дарҳол истеъфо ҳақида гапириш ноўрин

© Ассоциация футбола Узбекистана.
Спорт
Ҳавола олиш
513 0 0

Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер ЖЧ-2022 саралаши доирасида ўтказилган биринчи учрашув натижаларига изоҳ берди. "Оқ бўрилар" устози" футболнинг ашаддий мухлисларини биргина мағлубиятдан фожиа ясамасликка чақирмоқда

ТОШКЕНТ, 5 сен - Sputnik. ЖЧ-2022 саралаши доирасида Фаластин терма жамоаси меҳмони бўлган Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2 та тўп фарқи билан рақибга имкониятни бой берди.

Терма жамоа бош мураббийи биргина мағлубиятдан шошилинч хулоса чиқариш керакмаслигини айтиб, кейинги раундга чиқишга имконият борлигини қайд этди. 

"Ўйинчиларим намойиш этган ўйиндан асло кўнглим тўлмади. Биринчи голни ўтказиб юборгунга қадар ёмон ўйнамаётган эдик. Лекин голдан кейин нима бўлганини рости тушунмадим. Биз диққат-эътиборни ва тартибни унутдик. Ҳимояда қатор қўпол хатоларга йўл қўйдик. Вазиятни ўнглаш мақсадида майдонга янги кучларни туширдик. Аммо якунда бу бизга наф келтирмади. Шуни айтишим жоизки, биз эндигина саралаш баҳсларини бошладик. Олдинда ўйинлар ҳали кўп. Бугунги учрашувдан тўғри хулоса қилган ҳолда, келаси ўйинларда ғалаба қозонишга уринамиз. Саралашда энди биттагина ўйин ўтказдик, холос. Битта ўйиндан кейин истеъфо ҳақида гапириш жуда ҳам ноўрин, деб ҳисоблайман", - деди ўйиндан кейинги матбуот анжуманида терма жамоа бош мураббийи Эктор Купер.

У Фаластин терма жамоасини қўлга киритилган ғалаба билан табриклаб, рақиб яхши ўйнаганини эътироф этди ҳамда Ўзбекистон термасида кейинги босқичга йўл олиш учун барчада имконият мавжудлигини таъкидлади.

"Биласизми, биргина мағлубиятдан фожеа ясаш тўғри эмас. Ҳали олдинда ўйинлар бор ва фақатгина саралаш босқичи тугагандагина натижани тўла таҳлил қилса бўлади", - дея ишонч билдирмоқда Купер.

Асосий мавзулар