01:26 16 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB148.82
  • EUR10455.03
  • USD9490.77
Фанат Кахрамонов

Бокс ЖЧ: Фанат Қаҳрамонов мўғилистонлик рақиби устидан ғалаба қозонди

© НОК Узбекистана
Спорт
Ҳавола олиш
341 0 0

Россия Федерациясининг Екатеринбург шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионати старт олди.

ТОШКЕНТ, 9 cен – Sputnik. Ўзбекистонлик боксчи Фанат Қаҳрамонов мўғилистонлик Даваням Давасурен устидан ғалаба қозонди, деб хабар қилди Миллий олимпия қўмитаси.

Хабарда айтилишича, Россия Федерациясининг Екатеринбург шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионати старт олди.

Хабар берганимиздек, бугунги кун дастурида Ўзбекистон терма жамаоси номидан Фанат Қаҳрамонов баҳс олиб борди.

“75 килограмм вазн тоифасида мўғилистонлик Даваням Давасуренга қарши баҳс олиб борган юртдошимиз ишончли ғалабани қўлга киритди. Қаҳрамонов иккинчи босқични 14 сентябрь куни австралиялик Адриан Каммаранога қарши ўтказади”, - дейилган хабарда.

Турнир 21 сентябрга қадар давом этади. Мусобақада 77 давлатдан боксчилар иштирок этади.

Асосий мавзулар