Фергюсон Нурмагомедов билан жанг қилишга тайёр: беллашув қачон бўлади

© AFP 2023 / Ethan MillerТони Фергюсон
Тони Фергюсон - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Америкалик жангчи Тони Фергюсон жангни декабрда ўтказишни хоҳлаётганини айтди.

ТОШКЕНТ, 10 сен – Sputnik. Америкалик аралаш яккакураш бўйича жангчи Тони Фергюсон россиялик Ҳабиб Нурмагомедов билан UFC 245 мусобақаси декабрда жанг қилишга тайёрлигини маълум қилди. ESPN хабарига асосан.

Хабиб Нурмагомедов против Дастина Пуарье  - Sputnik Ўзбекистон
UFC раҳбари Ҳабиб Нурмагомедовнинг кейинги рақиби ким бўлишини айтди

“Биласизми? Мен унга ҳозир қўнғироқ қилмоқдаман. Буни декабрда қилишимиз керак. Биз Ҳабибга ҳамма чизбургерлар ва бошқасини ейишига имкон берамиз. Ҳозирча завқ олд, бироқ семириб кетма. Сен учун бир нарсам бор. Мен кутяпман. Декабрь ойида жанг қилмоқчиман, йилига бир марта жанг қилишдан чарчадим”, - деб таъкидлади америкалик жангчи.

Эслатиб ўтамиз, 7 сентябрь Абу-Дабида бўлиб ўтган жангда россиялик аралаш яккакурашчи Ҳабиб Нурмагомедов Дастин Пуарье устидан ғалаба қозонди. Ҳабиб Нурмагомедов бирор марта ҳам енгилмаган жангчи ҳисобланади.

Янгиликлар лентаси
0