20:18 23 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB146.51
  • EUR10421.13
  • USD9411.30
Шахобидин Зиров на чемпионате мира по боксу в Екатеринбурге

Шаҳобиддин Зоиров рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмади

© Федерация бокса Узбекистана
Спорт
Ҳавола олиш
262 0 0

Зоиров Екатеринбург шаҳрида бўлиб ўтаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатидаги мақсади олтин медални қўлга киритиш эканини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 12 сен - Sputnik. Ўзбекистонлик боксчи Шаҳобиддин Зоиров Россиянинг Екатеринбург шаҳридаги бокс бўйича жаҳон чемпионатини ғалаба билан бошлади.

52 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган боксчи Шаҳобиддин Зоиров биринчи жангини туркманистонлик Ихлас Гиличжановга қарши ўтказди.  Рио—2016 Олимпиадаси чемпиони рақибини катта устунлик (5:0) билан мағлубиятга учратди.

“Рақиб бироз заиф эди ва мен уни ўзимнинг маҳоратдаги устунлигим ҳисобига енгишга муваффақ бўлди. Жанг мен учун  яхши бўлди, мен масофадан туриб қандай жанг қилиш кераклигини ҳис қилдим. Мен жангда яхши техника ва катта тажрибам ҳисобига устунликка эришдим”, - деди Зоиров РИА Новостига.

Шахобидин Зоиров на XX чемпионате мира по боксу в Екатеринбурге
Шахобидин Зоиров на XX чемпионате мира по боксу в Екатеринбурге

Шунингдек, Зоиров томошабинлар қўллаб-қувватларини таъкидлаб, мазкур ғалабага ҳисса қўшишганини айтди.

Шаҳобиддин Зоировга кейинги босқичда Доминикан Республикаси вакили рақиблик қилади.

Асосий мавзулар