03:11 17 Октябр 2019
Эфир
  • RUB147.25
  • EUR10438.58
  • USD9455.24
Рустам Ассакалов стал бронзовым призёром чемпионата мира

Курашчи Рустам Ассакалов ЖЧда бронза медални қўлга киритди

НОК Узбекистана
Спорт
Ҳавола олиш
92 0 0

Нур-Султон шаҳрида давом этаётган юнон-рим кураши бўйича жаҳон чемпионатида Рустам Ассакалов бронза медали учун кураш олиб борди.

ТОШКЕНТ, 16 сен - Sputnik. Нур-Султон шаҳрида давом этаётган юнон-рим кураши бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон вакили Рустам Ассакалов бронза медални қўлга киритди. Бу ҳақда МОҚ хабар қилди.

-87 килограмм вазн тоифасида Токио Олимпиадасига йўлланма қўлга киритган Рустам Ассакаловга қирғизистонлик Атабек Азизбеков рақиблик қилди. Шиддатли ва муросасиз кечган беллашув Ассакаловнинг ғалабаси билан якунланди

Эслатиб ўтамиз, кеча Арам Варданян -72 килограмм вазн тоифасида кумуш медалига сазовор бўлиб, терма жамоанинг мусобақадаги биринчи медалига муаллифлик қилган эди. Рустам Ассакалов қўлга киритган медаль юнон-рим кураши бўйича жаҳон чемпионатидаги Ўзбекистоннинг иккинчи медали бўлди.

Асосий мавзулар