06:43 04 Декабр 2020
Эфир
  • RUB137.48
  • EUR12473.23
  • USD10427.38
Спорт
Ҳавола олиш
164 0 0

Екатеринбургда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатида 5 нафар ўзбекистонлик боксчилар чорак финалга йўлланма олишди.

ТОШКЕНТ, 18 сен - Sputnik. Ўзбекистонлик  5 нафар ўзбекистонлик боксчилар Екатеринбургда бўлиб ўтаётган Жаҳон чемпионатининг чорак финалга йўлланма олишди.

Улар: 52 кг вазн тоифасида - Шаҳобиддин Зоиров, 57 кг вазн тоифасида - Миразиз Мирзаҳалилов, 69 кг вазн тоифасида - Бобоусмон Батуров, 81 кг вазн тоифасида - Дилшодбек Рўзметов ва 91 кг вазн тоифасида - Баҳодир Жалоловлар бўлишди. 

Кеча 17 сентябрь куни бўлиб ўтган жангда 91 килограмгача  бўлган вазн тоифасида иштирок этаётган Санжар Турсунов Ҳиндистонлик рақибини енга олмади.

Энг оғир 91+ кг вазн тоифасида иштирок этаётган ўзбекистонлик Баҳодир Жалолов эса украиналик рақибини енгиб чорак финалга йўлланмани қўлга киритди. 

Яна бир бор эслатиб ўтамиз, бугун 18 сентябрь куни барча 5 нафар ўзбекистонлик боксчилар ўзларининг чорак финал жангларини ўтказишади.  

Асосий мавзулар