03:34 17 Октябр 2019
Эфир
  • RUB147.25
  • EUR10438.58
  • USD9455.24

Ўзбекистонлик рақибидан нокаутга учраган боксчи шифохонага тушди

© Sputnik / Павел Лисицын
Спорт
Ҳавола олиш
53510

Баҳодир Жалиловдан нокаутга учраган америкалик боксчи жангдан кейин шифохонага тушди. У тез ёрдам машинасигача ўз оёғи билан юриб борган.

ТОШКЕНТ, 19 сен – Sputnik. Кеча Екатеринбургда ўзбекистонлик Баҳодир Жалоловдан нокаутга учраган америкалик боксчи Ричард Торрес жангдан сўнг шифохонага тушиб қолди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Хабарда айтилишига кўра, Торрес жангдан сўнг ўз оёғи билан тез ёрдам машинасигача етиб борган ва унда Екатеринбург клиникаларидан бирга олиб борилган.

Маълумот учун, Баҳодир Жалолов Екатеринбургда бўлиб ўтаётган бокс бўйича Жаҳон чемпионатининг энг оғир 91+ кг вазн тоифасида иштирок этмоқда. Кеча ўзбекистонлик боксчи чорак финал баҳси учун америкалик боксчи билан рингга чиққан эди. Баҳодир Жалиловнинг тўлиқ устунлигида ўтган жанг 1 раунддаёқ нокаут билан якунланган эди.

Эслатиб ўтамиз, 18 сентябрь куни Екатеринбургда бўлиб ўтган чорак финал баҳсларида беш нафар ўзбекистонлик боксчилар ярим финал йўлланмасини олишди: 52 кг вазн тоифасида Шаҳобиддин Зоиров, 57 кг - Миразиз Мирзаҳалилов, 69 кг - Бобоусмон Батуров, 81 кг - Дилшодбек Рўзметов ва +91 кг - Баҳодир Жалолов.

Асосий мавзулар