02:39 17 Октябр 2019
Эфир
  • RUB147.25
  • EUR10438.58
  • USD9455.24

Баҳодир Жалолов зарбидан нокаутга учраган америкаликнинг аҳволи қандай

© Sputnik / Павел Лисицын
Спорт
Ҳавола олиш
96910

Ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалолов у билан бўлган жангдан сўнг шифохонага тушган рақиби америкалик боксчи Ричард Торрес ҳолидан хабар олди.

ТОШКЕНТ, 20 сен – Sputnik. Ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалолов у билан бўлган жангдан сўнг шифохонага тушган рақиби америкалик боксчи Ричард Торрес ҳолидан хабар олди. Бу ҳақда спортчи ўз инстаграмида маълум қилган.

“Бизнинг рақиблигимиз фақат рингда, ҳаётда биз ака-укамиз, бир мақсад сари йўлда дўстмиз. Аллоҳга шукур соғлиғи жойида!”, - дея ёзган Жалолов.

Эслатиб ўтамиз, Екатеринбургда бўлиб ўтаётган бокс бўйича Жаҳон чемпионатида энг оғир 91+ кг вазн тоифасида иштирок этаётган Баҳодир Жалолов америкалик боксчи Ричард Торресни нокаутга учратган эди. Торрес жангдан сўнг шифохонага тушган эди.

Асосий мавзулар