08:25 15 Декабр 2019
Эфир
  • RUB149.88
  • EUR10545.67
  • USD9537.55
Справа - Амит (Индия), Шахобид Зотров (Узбекистан) победивший в финале по боксу в весовой категории до 52 кг на ХХ чемпионате мира по боксу в Екатеринбурге.

Ўзбекистон бокс жамоаси яна бир бор дунёда биринчи бўлди

© Sputnik / Павел Лисицын
Спорт
Ҳавола олиш
844 0 0

Кеча Екатеринбургда ниҳоясига етган бокс бўйича жаҳон чемпионатида 3 нафар Ўзбекистон боксчилари олтин медал соҳиби бўлишди.

ТОШКЕНТ, 22 сен – Sputnik. Кеча Екатеринбургда бокс бўйича Жаҳон чемпионатининг финал жанглари бўлиб ўтди. Унда ўзбекистонлик 5 нафар боксчилар медаллар соҳиби бўлиб, Ўзбекистон бокс бўйича дунёда етакчи мамлакат еканини яна бир исбот қилди.

52 килограмм вазн тоифасида рингга чиққан Шаҳобиддин Зоиров ҳиндистонлик Амит устидан ғалаба қозониб жама учун биринчи олтин медалини қўлга киритди.

57 килограмм вазн тоифасида эса Миразиз Мирзаҳалилов кубалик Лазаро Алваресга қарши жанг қилди. Жангнинг 2-раундида кубалик боксчи жароҳат олди ва шифокорлар Алваресга жангни давом эттиришга имкон беришмади. Шу пайтгача бўлган очколар ҳисоб-китоби бўйича Миразиз Мирзаҳалилов ғолиб деб топилди.

81 кг вазн тоифасида рингга чиққан Дилшодбек Рўзметов қозоғистонлик Бекзад Нурдаулетовга рақибига қарши баҳс олиб борди. Ушбу жангда қозоғистонлик спортчил ғолиб деб топилди ва Рўзметов кумуш медали билан тақдирланди.

Миразизбек Мирзахалилов (Узбекистан) победивший в финале по боксу в весовой категории до 57 кг на ХХ чемпионате мира по боксу в Екатеринбурге.
© Sputnik / Александр Кряжев
Миразизбек Мирзахалилов (Узбекистан) победивший в финале по боксу в весовой категории до 57 кг на ХХ чемпионате мира по боксу в Екатеринбурге.

Энг оғир +91 кг вазн тоифасида ўзбекистонлик Баҳодир Жалолов қозоғистонлик Камшибек Конкабаевга қарши рингга чиқди. Супер оғир вазн тоифасида бўлиб ўтган жангда Жалолов ғалаба қозонди ва илк бор жаҳон чемпионатининг олтин медалига сазовор бўлди.

Маълумот учун, Екатеринбургда бўлиб ўтган жаҳо чемпионатида Ўзбекистондан 8 нафар боксчилар иштирок этган эди. Улардан беш нафари мусобақани медаллар билан якунлади:

Олтин медалллар:
-52 кг: Шаҳобиддин Зоиров
-57 кг: Миразиз Мирзаҳалилов
+91 кг: Баҳодир Жалолов

Кумуш медал:
-81 кг: Дилшодбек Рўзметов

Бронза медал:
-69 кг: Бобоусмон Батуров

Ушбу натижа Ўзбекистонни бокс бўйича жаҳон чемпионатинининг  умумжамоа ҳисобида биринчи ўринга олиб чиқди! Мезбон Россия терма жамоаси эса 3 та олтин медаль билан иккинчи поғонадан жойлашди. Қозоғистон учинчи ўринда.

Справа налево: Лацаро Альварес (Куба) и Миразизбек Мирзахалилов (Узбекистан) в финале по боксу ЧМ-2019
© Sputnik / Павел Лисицын
Справа налево: Лацаро Альварес (Куба) и Миразизбек Мирзахалилов (Узбекистан) в финале по боксу ЧМ-2019

Эслатиб ўтамиз, 2016 йил Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтган Олимпиада ўйинларида ҳам Ўзбекистон бокс бўйича дунёда биринчи ўринни эгаллаган эди. Ўшанда ушбу спорт турида дунёда еакчи ҳисобланадиган Куба спортчилари ҳам Ўзбекистон жамоасига бой беришган эди.  

Асосий мавзулар