03:55 17 Октябр 2019
Эфир
  • RUB147.25
  • EUR10438.58
  • USD9455.24

Чемпион боксчилар Тошкент аэропортида тантанали кутиб олинди

© Олимпийский комитет
Спорт
Ҳавола олиш
42820

Жаҳон чемпионатида етакчиликни қўлга киритган ўзбекистонлик боксчилар Тошкент аэропортида муносиб кутиб олинди.

ТОШКЕНТ, 23 сен – Sputnik. Екатеринбургда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида умумжамоа ҳисобида биринчиликни қўлга киритган Ўзбекистон боксчилари Тошкент аэропортида тантанали кутиб олинди.

Боксчиларни кутиб олиш маросимида Ўзбекистон Бокс федерацияси раиси Ачилбай Раматов ҳам иштирок этиб, йигитларимизнинг жаҳон чемпионатидаги бундай муваффақиятли иштироки билан қутлади ва Токио Олимпиадасида ҳам шундай зафарли ғалабалар тилаб қолди.

Боксчилар номидан Баҳодир Жалолов сўзга чиқиб, уларни кутиб олишга чиққан ўзбекистонлик мухлислар ва спорт муассасалари ходимларига миннатдорлик билдирди.

“Ярим тун бўлишига қарамасдан бизларни кутиб олишга чиққанингиз учун раҳмат. Биз Россияда барчангизнинг қўллаб-қувватлашингизни, дуоларингизни ҳис қилиб турдик. Насиб қилса, келаси йил Токио Олимпиадасида ҳам ўзбекистонлик боксчиларнинг нималарга қодирлигини намойиш этиб, бокс бўйича биринчи рақамли терма жамоа эканимизни кўрсатиб қўямиз”, – деди Баҳодир Жалолов.

Тадбирда Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбеков, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Рашид Холиқов ўз қўшиқлари билан кечага янада файз берди. Шундан сўнг боксчиларимиз карнай-сурнай наволари остида кузатиб қўйилди.

Эслатиб ўтамиз, 9-21 сентябрь кунлари Екатеринбургда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида 8 нафар ўзбекистонлик боксчилар иштирок этиб, 3та олтин, 1та кумуш ва 1та бронза медаллар соҳиби бўлишган эди. 

1 / 4
Встреча боксеров в Ташкентском аэропорту

Асосий мавзулар