Ўзбекистонлик 20 ёшли спортчи ЖЧда кумуш медални қўлга киритди

Oбуна бўлиш
Таиланднинг Паттайя шаҳрида оғир атлетика бўйича навбатдаги жаҳон чемпионатида 20 ёшли спортчи силтаб кўтариш йўналишида 229 килограмм тошни кўтаришга муваффақ бўлди.

ТОШКЕНТ, 26 сент - Sputnik. Ўзбекистонлик спортчи Акбар Жўраев Паттайя шаҳрида оғир атлетика бўйича навбатдаги жаҳон чемпионатида -109 килограмм вазн тоифасида кумуш медалини қўлга киритди. Бу ҳақда МОҚ хабар қилди.

Жўраев даст кўтариш машқини 188 кг билан олтинчи ўринда якунлаган. Силтаб кўтариш йўналишида ишончли уринишлари билан кумуш медаль соҳибига айланган. 20 ёшли спортчи бу машқда 229 килограмм тошни кўтаришга муваффақ бўлган.

Бу натижа умумий натижа бўйича совриндорлар қаторидан жой олиш учун етарли бўлмади. Жўраев умумий ҳисобда 417 килограмм билан тўртинчи поғонани эгаллади.

Оғир атлетика ЖЧ, Таиланд.
Эркаклар, -109 кг.:
1. Симон Мартирасян (Арманистон) – 429 кг (199 + 230)
2. Андреи Арамнау (Беларусь) – 426 кг (198 + 228)
3. Же Янг (Хитой) – 420 кг (197 + 223)
4. Акбар Жўраев (Ўзбекистон) – 417 кг (188 + 229)

Янгиликлар лентаси
0